Сирдарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси билан ҳамкорликда қидирувдаги шахслар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб , ЖКнинг 122-моддаси билан С.Хасанов, ЖКнинг 154, 244-моддаси билан М.Усмонов, ЖКнинг 227- моддаси билан Ш.Нурматовлар қидирувда бўлган, улар ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, қонун олдида бош эгиб келган, деб «Дарё»га хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Уларга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, озодликда қолдирилиб уларга яна бир бор имконият берилди.
Шунингдек, жиноят содир қилиб Сирдарё вилояти ИИБ томонидан қидирилаётган шахсларнинг оила аъзолари ўртасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳозирда чет элда қидирувда юрган, ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, бош эгиб келган шахсларга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилиб, уларга оила даврасида бўлишга қилмишидан тегишли хулоса чиқариб, тўғри йўлга кириши учун имконият берилиши тушунтирилди.
Изоҳ (0)