Исроилова Хусни (ўзгартирилган) — 1938 йил 15 август куни Ўзбекистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Қозоғистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали ўн нафар фарзандлари бор, нафақада, муқаддам судланмаган шахснинг суди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мирзачўл туман суди ахборот хизмати хабар берди.
Х.Исроилова яшаш уйи хонасида жойлашган сандиқ ичида 2004 йил 23 июнь куни вафот этган ўғли З.Исроиловдан қолган 1 дона, №57921-61 рақамли, 1961 йилда ишлаб чиқарилган, стволи 36018 рақамли 1950 йилда ишлаб чиқарилган милтиқ «Модель-Б» русумли, 16 калибрли, 2 силлиқ стволли, ташқи тепкили ов милтиғини тегишли рухсатномаларсиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ов қуроли холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Изоҳ (0)