«Толибон» жангарилари Афғонистон шимоли-ғарбидаги Фароб вилоятида ҳарбий базани эгаллаб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳарбий базага ҳужум вақтида Афғонистон армиясининг камида 17 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ва 12 нафари жароҳатлангани хабар қилинган. Базада ҳукуматнинг 76 нафар ҳарбий хизматчиси бўлган.
Таъкидланишича, жангарилар базада бўлган 14 та зирҳланган автомобиль, шунингдек, қуроллар ва ўқ-дориларни қўлга киритган. Базада бўлган ўнлаб аскарларнинг тақдири номаълум қолмоқда.
Изоҳ (0)