АҚШнинг Юта штати, Пейсон шаҳрида яшовчи эркак Cessna 525 енгил моторли самолётида хотини ва боласи бўлган ўз уйига бориб урилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, штурвални бошқарган 47 ёшли Дуэйн Юд ҳалок бўлди. Самолёт зарбасидан сўнг рўй берган ёнғин сабабли уй жиддий талафот кўрганига қарамай, хотини ва фарзанди омон қолди.
Терговчилар ҳаво кемаси Юднинг парвозларга рухсати бўлган ва тажрибали учувчи ҳисобланадиган иш берувчисига тегишли, деб ҳисобламоқда.
Айтишларича, 47 ёшли Дуэйн Юд ўтган якшанбада маст ҳолатда турмуш ўртоғи ташланган, шундан сўнг гувоҳлар полицияни чақирганди. У ҳибсга олиниб, кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилганди.
Бироз вақт ўтгач эркак Форк-Спрингвилл аэропортига йўл олиб, самолётга ўтиради ва уни қасддан уйига бориб уради.
Изоҳ (0)