Америка маъмурияти Вашингтон билан музокаралар имкониятини истисно қилган Эрон раҳбари ва диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийнинг баёнотларига қарамай, Теҳрон билан музокараларга шайликни сақлаб қолади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Миллий хавфсизлик борасидаги шошилинч муаммолар ечимини топиш учун президент Дональд Трамп Эрон билан мулоқот олиб боришга тайёр», — деди Америка ташқи сиёсий идораси вакили.
У Трамп июль охирида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашув ўтказишга тайёрлиги ҳақида ишора берганидан кейин АҚШ ва Эрон ўртасида бевосита ёки билвосита мулоқотлар бўлиб ўтган-ўтмаганлиги ҳақидаги саволни очиқ қолдирди.
Изоҳ (0)