Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида полиция исроиллик сайёҳларни намойишчилар деб ўйлаб, уларни калтаклаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Исроилликлар ўз паспортларини кўрсатишга ва хорижлик фуқаролар эканлигини исботлашга уринган. Воқеа учун ҳеч ким узр сўрамаган.
Исроил элчихонасининг баёнотига кўра, айбсиз исроилликлар ҳукумат ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берган жойга яқин бўлган. Паспортлар кўрсатилганига қарамасдан, полиция уларни машинадан тушириб олган ва калтаклаган. Элчихона баёнотида ҳодисадан жабрланган исроилликларнинг судга мурожаат қилиши айтилган.
Изоҳ (0)