Буюк Британиянинг Бантингфорд шаҳрида қурувчи экскаватор билан яқинда одамлар жойлашиши керак бўлган бешта янги уйни бузиб ташлади. Унинг полицияга тушунтиришича, ўз иши учун унга ҳақ тўланмаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Хабар берилишича, Дениэл Нигу исмли 30 ёшли қурувчи Руминиядан бўлиб, Буюк Британияда уч йилдан буён яшамоқда. Қурувчи 2,5 миллион фунт стерлинг миқдорида зарар етказган.
Полицияни чақирган гувоҳнинг сўзларига кўра, бузиш вақтида қурувчи кулган ва суратга олган. Эркак полиция билан хотиржам гаплашган.
Полиция томонидан хабар берилишича, қўшни уйларда яшовчилар уларнинг бинолари ҳам бузилишидан қўрққан. Бунга жавобан, қурувчи фақат қурилиши учун ҳақ ола олмаган уйларни бузишини айтган.
Изоҳ (0)