Байкал кўлидаги Олхон ороли яқинида Як-12 енгил моторли самолёти ҳалокатга учради ва кўл тубига чўкиб кетди, деб ёзади «Вести.ru». Учувчи мустақил тарзда кабинадан чиқиб олди, уни авария гувоҳлари қирғоққача олиб бориб қўйди. Қутқариш жараёнини видеога олишди.
Ҳодиса Хужир қишлоғи яқинида содир бўлган. Кадрларда сув остига кириб кетаётган самолёт думида турган учувчини гидроскутер минган одам чиқариб олаётганини кўриш мумкин. Яқинга келган кема капитани томонидан билдирилган ёрдам таклифларини улар рад этган. Бир неча дақиқадан кейин Як-12 кўл тубига чўкиб кетди. Ҳалокат сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
https://www.facebook.com/SoloninaGalina/videos/1883628898350100/?t=0
Изоҳ (0)