18—19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Дарё» манбаси хабар беришича, бу ҳақда Қурбон ҳайитини нишонлаш ва ҳашар ўтказишга бағишланган видеоселектор йиғилишида Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган.
Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умумхалқ ҳашари муносабати билан жойлардаги аҳоли дам олиш масканларида (истироҳат боғларида) ҳашар ўтказиш ташаббуси билан чиқди.
Ҳашар кунлари республиканинг барча ҳудудларида каналлар, ариқлар, зовурлар атрофини махсус техникалар жалб этган ҳолда тозалаш ишларини ташкил этиш юзасидан жойлардаги ҳокимликларга тегишли зарур чораларни кўриш юклатилди.
Ҳашарлар ўтказилаётган ҳудудда техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ҳашарчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, ҳашар кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларининг кўрилиши ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олиш лозим бўлади.
Изоҳ (0)