Жамоатчилик назорат масканлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида ташкил этилган. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Бироқ, Самарқанддаги аксарият маҳаллаларда мазкур масканлар номига қурилгани ёки савдо нуқтасига айлантирилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Амир Темур номли маҳаллада ташкил этилган жамоатчилик назорат масканида пойабзал таъмирлаш устахонаси фаолият кўрсатмоқда. Устанинг таъкидлашича, эрталаб соат 8:00 дан 18:00 гача шу ерда аҳолига хизмат кўрсатиб, кечки пайт ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла посбонига топшириб кетаркан.
Ваҳоланки, ҳар бир жамоатчилик назорат маскани кузатув камераси билан таъминланган бўлиши, навбатчиликда турган киши томонидан ҳудудга кириб келаётган бегона шахслар ҳамда автотранспорт воситалари махсус китобга рўйхатга олиниши керак.
Аммо ушбу жамоатчилик масканида «Халқ йўли – хақ йўли» китоби ҳамда маҳалла фаолиятини юритиш бўйича услубий тавсиялар бор, холос.
Худди шундай ҳолатни шаҳарнинг Зулфия номли маҳалласидаги жамоатчилик назорат масканида ҳам учратиш мумкин: ҳозирда бу ерда салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилган...
Изоҳ (0)