АҚШда терроризм учун 25 йилга қамалган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов қамоқхона соқчисига суиқасд қилганлик учун яна 20 йил қамоқ жазосини олди, деб ёзади Sputnik.
Лос-Анжелес судида Қурбонов федерал хизматчининг ҳаётига суиқасд қилганлигига иқрор бўлди. 2016 йилда у соқчига пичоқ билан ҳамла қилиб, унинг томоғини кесишга уринган. Жабрланувчи қутқариб қолинган.
АҚШда қочоқ мақомини олган Қурбонов 2013 йилда 4 июль — АҚШ мустақиллиги кунида ҳарбийлар ва оддий фуқароларга қарши теракт уюштиришга урингани учун қўлга олинган.
Изоҳ (0)