Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш имкони яратилди. Бу ҳақда UzInfocom корпоратив блоги хабар бермоқда.
Ушбу хизмат бино ва иншоотлар шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган.
Бу қандай амалга оширилади?
1-қадам. Кўчмас мулкнинг «Тури» (турар жой / яшовсиз) белгиланади.
2-қадам. Ариза берувчи тўғрисида маълумот тўлдирилади.
3-қадам. Хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлдирилади.
Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик Кодексининг 574-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Муҳим!
Ушбу хизмат ЭРИни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Изоҳ (0)