Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи Ф.О. исмли аёл 6 август куни фирибгарликка дуч келгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мурожаатчига кўра, шу йил март ойида Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида муқаддам судланган А.Х. ўзини Accord йўл қурилиш ташкилоти раҳбари деб таништириб, ундан кейинчалик пулини бериш шарти билан умумий қиймати 5,6 миллион сўмлик мева олиб кетган. Бироқ, шу кунгача пулларини бермаган.
А.Х. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)