Туркия Марказий банки алюминий ва пўлатга Америка божларинининг оширилишидан сўнг курси 14 фоизга тушиб кетган лирани қўллаб-қувватлаш учун чоралар ишлаб чиқди. Улар банклар ликвидлигини оширишга қаратилган. Бу ҳақда регулятор сайтида маълум қилинди, деб озади «Коммерсантъ».
Турк лираси билан операциялар учун хорижий валютадаги банк кафолатлари лимити 7,2 миллиард евродан 20 миллиард еврога оширилмоқда. Бундан ташқари, банкларга фоиз ставкалари тури ва муддатларига қараб кафолатларни эркин бошқариш имконияти тақдим этилади.
Марказий банк, шунингдек, бир ой давомида узиш муддати билан валюта кредитларига рухсат берди, бунгача улар бўйича максимал муддат бир ҳафтани ташкил этар эди.
9 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиядан келтириладиган пўлат ва алюминий учун божларни ошириш ҳақида эълон қилган эди. Мазкур хабарлар фонида турк лираси 14 фоизга арзонлашиб, 1 доллар учун 6,4 лирани ташкил этди.
Изоҳ (0)