Бутун дунё бўйлаб 100 минг донадан ортиқ ноль евро қийматли сувенир купюралар сотилди, деб ёзади «РИА Новости».
Германиянинг Трир шаҳрида туризм соҳасидаги маркетинг билан шуғулланувчи компания март ойида Германиялик файласув Карл Маркс таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан унинг тасвири туширилган сувенир купюраларни чиқарган эди.
Кўринишидан ҳақиқий банкноталардан ажратиш қийин бўлган сувенир купюралари дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига юборилган, у айниқса Хитойда оммалашиб кетган.
Изоҳ (0)