Перуда йўловчи автобуси жарликка қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шунингдек, ҳодисада яна 25 киши жабрланди.
Ҳалокат Перунинг Анкаш департаментида юз берди, автобус йўлдан учиб чиқиб, 100 метр баландликдан жарликка қулади.
Полиция ҳодиса юз берган ҳолатни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)