Тожикистонда Исмоил Сомоний чўққисига кўтарилган альпинистларни музлик этакларида жойлашган таянч лагерига олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 12 август куни юз берган, Ми-8 вертолёти қаттиқ қўнишни амалга оширган.
13 август куни эрталаб бортида қутқарувчилар ва шифокорлар бўлган икки вертолёт воқеа жойига — Тожикистон шимолидаги Фортамбек музлиги этакларига учиб кетди.
Айни пайтда қутқарувчилар бортдаги альпинистлар ва экипаж аъзолари билан алоқа ўрната олмаяпти. Алоқа йўқлигига рация батареяларининг ўтириб қолгани сабабчи. Яқин соатлар ичида альпинистлар ва экипаж аъзоларининг ҳолати ҳақидаги маълумот келиб тушиши керак.
Изоҳ (0)