Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда «Толибон»нинг сиёсий идораси очилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда, вазирлик вакилига асосланиб, «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.
Фото: «Sputnik»

Аввалроқ Reuters агентлиги «Толибон» вакилига асосланиб, Ўзбекистон пойтахтида ҳаракатнинг сиёсий идораси очилиши ҳақида хабар берган эди.

«Бу масала муҳокама қилинмаган. Ҳеч қандай офис очилаётгани йўқ», — деди «РИА Новости» суҳбатдоши, «Толибон»нинг сиёсий идораси Тошкентда очилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдираркан.

Маълумот учун, «Толибон»нинг ягона расмий ваколатхонаси Қатар ҳудудида жойлашган. Аввалроқ Қатар расмийлари АҚШнинг илтимосига кўра «Толибон» билан муносабат ўрнатгани ва унинг вакилларини ўз ҳудудида қабул қилганини билдирган эди.

Маълумот учун, «Толибон» вакиллари 7—10 август кунлари Тошкентда бўлгани ҳақида аввалроқ Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган эди. Кейинроқ «Толибон» вакили музокаралар тафсилотлари ҳақида ахборот берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар