Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Осетия ҳуқуқ-тартибот вакиллари Ўзбекистоннинг икки нафар фуқаросидан носвой мусодара қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Жанубий Осетия ИИВ наркотиклар айланмаси устидан назорат бошқармаси ходимлари Ўзбекистоннинг икки фуқароси вақтинча яшаб турган манзилда носвой сақланаётганини аниқлади ва мусодара қилди. Икки целлофан пакетдаги ман этилган маҳсулот Цхинвалдаги хонадоннинг музлатгичидан топилди», — дея маълум қилди республика ИИВ матбуот хизмати.

Пакетлардаги носвойнинг жами оғирлиги 99,8 граммни ташкил этди. Уларни сақлагани учун ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири 30 минг рублдан жаримага тортилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар