«Взгляд» дастурининг собиқ бошловчиси Александр Политковский ўз ҳамкасби Дмитрий Захаровнинг телебошловчи Владислав Листьевнинг ўлдириб кетилишига бизнесмен Борис Березовскийнинг эҳтимолий алоқадорлиги ҳақидаги гапларини изоҳлади, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳамма ишни қочоқ кишига тўнкаб қўйиш ҳар доим осон бўлган», — деди Политковский.
Унинг сўзларига кўра, Листьев реклама трансляциясидан воз кечиш қарорини қабул қилмаган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, у Захаровнинг Листевни ўлдиришни Березовский буюртма қилганлиги ҳақидаги версиясига ишонмайди.
Захаров Листьевни реклама даромадларидан қуруқ қолган Березовский ўлдиртирганини айтган эди.
Изоҳ (0)