Самарқанд шаҳрида вилоят ИИБ 12-август куни Миллий гвардия ва прокуратура билан ҳамкорликда қуролланган жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш бўйича ўқув-амалий машғулоти ўтказмоқда. Бу бошқарма матбуот хизматига таяниб, “Дарё” мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Мазкур тадбирда ички ишлар идоралари шахсий таркибининг жанговар шайлигини ошириш, касб маҳорати, амалий кўникмаларини такомиллаштириш ва жанговар руҳини кўтариш кўзда тутилган.
Машғулот давомида ўта хавфли, қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва жиноий ҳаракатларининг олдини олиш, бундай тоифадаги жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш бўйича тезкор режалар асосида чора-тадбирлар амалга оширилади.
Изоҳ (0)