Одилжон Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
Одилжон Тожиев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос.
У 2017 йил 5 июлдан ҳозирга қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)