Наманган вилоят ички ишлар бошқармасида республикада илк бор криминалист-психолог махсус автомобили фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда ички ишлар органларида психологлар хизматига эҳтиёж сезилаётганлиги таъкидланиб, уларнинг хизматидан самарали фойдаланиш юзасидан вазифалар белгиланганди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тизимда криминалист-психолог фаолияти йўлга қўйилди.
Maxсус автомобилдаги шахсий таркиб жиноят жойига зудлик билан етиб бориб, ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги фуқаролар, жабрланувчи ва гумонланувчиларни психологик жиҳатдан ўрганади. Бунинг учун машинада барча шароитлар яратилган бўлиб, замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда аниқ диагностик тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ҳозирда криминалист-психолог махсус автомашинасидан, хусусан, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси фаолиятида кенг фойдаланилмоқда.