Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳри бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Текширувлар давомида фуқаролар Н.Р., А.Т. ва бошқалар “Умид” ҳамда “Ўнқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонларда 19 та тўпламдаги майнинг крипто-активлар қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 105,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқлангани, Самарқандда майнинг ферма ташкил этган шахс 91 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдалангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)