“Милан” клуби “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марсио хабар бермоқда.
Италия клубининг ҳужумдаги асосий нишони “Болонья” ҳужумчиси Жошуа Зиркзи бўлди, аммо унинг агенти Кия Жоорабчианнинг молиявий талаблари келишувни қийинлаштирмоқда.
Шунинг учун ҳам Милан яна Бельгия терма жамоасининг 31 ёшли ҳужумчиси номзодига мурожаат қилди. Лондонликлар билан аллақачон алоқалар ўрнатилган. “Челси” футболчисининг агентлари билан ҳам яқин келажакда музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Миланликлар трансфер шартларини билиб, қарор қабул қилиш ниятида.
Сабаби Италия клуби Ромелуни арзонроқ нархда ижарага олиш ниятида. “Челси” эса футболчининг ижара баҳосини оширни кўзлаган. Футболчи учун Лондон клуби тахминан 45 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Бельгиялик футболчига “Наполи” ва клуб бош мураббийи Антонио Конте ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ неаполликлар Виктор Осимҳеннинг келажаги борасидаги вазиятни ҳал қилганича йўқ.
Лукаку ўзининг сўнгги мавсумини “Рома”да ўтказди ва А Серияда 13 та гол урди.
Изоҳ (0)