Украина президенти Пётр Порошенко ўтган ҳафта мобайнида Европа Иттифоқида сафарда бўлди, дея «Украинская правда» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Порошенко 29 июлдан 5 августга қадар бир қатор учрашувларда қатнашиш учун Европа Иттифоқида бўлган.
Порошенко сафарга ўз ҳисобидан борган ва 6 август куни Киевга қайтган.
Аввалроқ, Порошенконинг 30 июлдан бошлаб иш жойида кўринмай қолгани хабар қилинган эди. Айрим маълумотларга қараганда, президент Испаниядаги вилласида дам олган. Бошқа манбаларнинг хабар қилишича эса Порошенко ўзининг дўсти ва ҳамкори Юрий Косюк билан биргаликда Ўртаер денгизида яхтада сайр қилган.
Изоҳ (0)