Канаданинг Квебек провинциясида туширилган видеода Жон Толкиннинг «Хоббит» ва «Узуклар ҳукмдори» асарларидаги персонаж — Голлумга ўхшаш мавжудотнинг шарпасини кўриш мумкин, деб ёзади «РИА Новости».
Провинция бўйлаб саёҳат қилаётган видео муаллифи дастлаб йўл бўйида ўтлаб юрган буғуни тасвирга ола бошлаган. Кейин эса қоронғиликдан ғалати мавжудот чиқиб келаётганини кўрган, уни интернет фойдаланувчилари «Голлум» деб атади. Чопиб-чопиб ҳаракатланаётган мавжудот гоҳ икки оёғида тик турар, гоҳ тўрт оёқлаб юрар эди.
Изоҳ (0)