• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ ҳайъатининг навбатдан ташқари мажлисида «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

    Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида вазирлик ҳайъатининг видеоселектор тарзидаги навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент девони масъул ходимлари, Бош прокурор Отабек Муродов, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг раҳбар ходимлари, ҳудудлардаги прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари иштирок этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жорий йилнинг 6 ойи давомида ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республика бўйича жиноят содир этиш ҳолатлари 13 минг 599 тага ёки 38,67 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 8 минг 568 тага ёки 38,86 фоизга камайди.

    Йиғилишда Президент раислигида 27 июль куни ўтказилган мажлисда кўтарилган муҳим масалалар, жумладан, «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизимини амалиётга кенг жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни фош этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлашда қонунийлик, адолатлилик ва тезкорлик принциплари устуворлигини сўзсиз таъминлаш, ортида инсон тақдири бўлган ҳар қандай жиноятга, унинг оғир-енгиллигидан қатъий назар, катта эътибор билан ёндашиш ва унинг чин сабабларини аниқлаб, бартараф этиш чоралари ўз вақтида таъминланиши лозимлиги таъкидланди.

    Айрим ҳудудларда оила-турмуш доирасидаги ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятлар сони юқорилигича қолаётганлиги сабаблари юзасидан вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ахборотлари тингланди.

    Оила-турмуш, қариндошчилик ва қўни-қўшничилик муносабатларида келиб чиқаётган келишмовчиликлар қотиллик, тан жароҳати етказиш каби ўта оғир ва оғир жиноятларни келтириб чиқариш ҳолатлари барча ҳудудларда ҳам кузатилаётганлигини ҳисобга олиб, уларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятни келтириб чиқариши мумкин бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар ташкилотлари, масъул давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яқин ҳамкорликда ўтказилмаётганлиги, муқаддам судланганлар билан профилактик ишлар талаб даражасида олиб борилмаётганлиги қайд этилди.

    Йўл-транспорт ҳодисалари, айниқса инсон ўлими билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг самарасизлиги, йўл белгиларини ҳатловдан ўтказиш, уларни замонавий қопламали йўл белгилари билан алмаштириш борасидаги ишларни ташкиллаштиришда йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.

    Шунингдек, жойларда мулкий турдаги жиноятлар, ўғирлик ва фирибгарликларнинг олдини олишда мақсадли ва манзилли тадбирлар ўтказишга эътибор берилмаётганлиги таъкидланди. Йиғилишда қўриқлаш хизмати йўналишида амалга оширилаётган ишлар талабга жавоб бермаётганлиги, аҳоли хонадонлари, ташкилот ва корхоналар қўриқловга олиниши юзасидан тарғибот ишлари суст олиб борилаётганлиги юзасидан эътирозлар билдирилди.

    Мажлисда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган секторларда Президент ва ҳукумат ҳужжатларида белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилмаётганлиги ҳам танқидий муҳокама қилинди.

    Вазирлик ҳайъатида ички ишлар органлари тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Барча бўғиндаги ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кундалик идоравий назоратни кучайтириш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига чек қўйиш, шахсий таркиб орасидаги маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш ва тартиб-интизомни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бўйича қарор қабул қилинди.

    Йиғилишда фаолиятни самарали ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва қуйи тизим органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Жорий йилнинг ўтган даврида ходимлар томонидан йўл қўйилган салбий ҳолатлар муҳокама этилиб, уларнинг келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқлар берилди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида жорий этилган «Хавфсиз пойтахт» концепцияси жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда самарали механизм сифатида ўзини оқлаётганлиги қайд этилиб, мазкур концепция доирасидаги чора-тадбирларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам сифатли ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

    Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов ўз маърузасида ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қатор қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда жойларда жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганлигини баён қилиб, уларнинг айримлари бўйича бажарилмай қолаётган тадбирларни танқидий муҳокама қилди. Ушбу ҳужжатларнинг ижроси устидан назорат бундан буён янада кучайтирилиши, барча бўғиндаги раҳбарлар ижро интизомига қатъий риоя этишлари, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашлари зарурлигини таъкидлади.

    Мажлисда Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги фаолиятини текшириш давомида аниқланган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

    Ҳайъатнинг навбатдан ташқари мажлиси кун тартибига қўйилган кейинги масалалар, хусусан «Пахта-2018» мавсуми даврида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш даврида хавфсизлик чораларини белгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    07.08.2018, 07:37   Изоҳ (0)   21022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтига янги директор тайинланди

    06.08.2018, 19:55

    Шавкат Мирзиёев Ломбок оролида юз берган зилзила сабаб Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди

    06.08.2018, 19:05

    5 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди

    06.08.2018, 18:15

    Қашқадарёдаги туман МИБ бошлиғи пичоқ билан етказилган жароҳат асоратлари оқибатида вафот этди

    06.08.2018, 18:05

    Ўзбекистондаги асосий дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди

    06.08.2018, 16:29

    Италия компанияси Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлайдиган завод қуради

    06.08.2018, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55

    Украина Россиянинг бир қанча шаҳарларига дрон ҳужумларини амалга оширди

    Дунё | 19 июл, 10:40

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июл, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.