«Буюк Келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Йўлбарсхон Мансуров Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзади UzNews.
Йўлбарсхон Мансуров «Буюк Келажак» ХННТ экспертлар кенгаши эксперти, шунингдек, Россия илмий-техник соҳаси федерал эксперти, Россия Фанлар Академияси эксперти, Scopus ва Web of Science илмий журналлари таҳрир ҳайъати ҳамда Европа Иттифоқи Халқаро лойиҳалар кенгашлари аъзоси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Йўлбарсхон Мансуров илк бор қотишмалар, уларга ишлов бериш ва қўллашнинг ноёб усулларини ишлаб чиққан. Саноатда улардан корпус деталлари тайёрланади.
Изоҳ (0)