Зимбабвенинг амалдаги етакчиси Эммерсон Мнангагва навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мнангагва сайловларда «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарвар фронт» партиясидан иштирок этган. Унга 2,46 миллион киши, яъни сайловда қатнашганларнинг 50,8 фоизи овоз берган.
Мнангагванинг асосий рақиби «Демократик ўзгаришлар ҳаракати» мухолифат партиясидан номзоди қўйилган Нельсон Чамиза 2,15 миллион овоз тўплаган. Унга сайловларда қатнашганларнинг 47,3 фоизи овоз берган.
Аввалроқ, Зимбабведа президентлик ва парламент сайловлари натижаларини кутиш жараёнида мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиққани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)