Москва вилоят суди бугун, 3 август куни «GTA тўдаси» ҳақидаги иш бўйича ҳукмни эълон қилади, деб ёзади «Эхо Москви».
Беш киши ҳайдовчиларнинг кетма-кет қотилликларида айбланмоқда. Иш ҳужжатларига кўра, бу жиноятлар ўта шафқатсиз ва кўпинча маъносиз бўлган.
Прокуратура суддан тўрт нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазосини, яна бир кишига эса 25 йиллик қатъий режимдаги колонияни тайинлашни сўрамоқда.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, тўда аъзолари 17 кишининг ўлимига ва яна икки кишига нисбатан суиқасдга алоқадор.
Изоҳ (0)