Рим-католик черкови ўлим жазоси масаласи бўйича ўз таълимотини ўзгартириб, уни вазиятдан қатъи назар, «ножоиз» деб эътироф этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Черков асрлар давомида фавқулодда ҳолатларда ўлим жазосига йўл қўйган, аммо 2005 йилда вафот этган папа Иоанн Павел II даврида ўз позициясини ўзгартира бошлади.
Ватикандагилар ўз универсал катехизис(диний ақидаларнинг савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни)ини ўзгартирганини, энди у Рим папаси Францискнинг олий жазо масаласидаги тўлиқ позициясини акс эттиришини айтди. Унда айтилишича, «ўлим жазоси ножоиз, чунки бу шахс дахлсизлиги ва шаънига тажовуздир».
Черков бутун дунёда ўлим жазоси бекор қилиниши устида қатъи ишламоқда, дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)