АҚШнинг Москвадаги элчихонасида 10 йил давомида ишлаган Россия фуқароси рус хавфсизлик хизматларининг айғоқчиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Guardian’га таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Guardian айғоқчининг кимлигини аниқлаган, бироқ хабарда исм келтирилмаган, фақатгина унинг аёл экани айтилган. Маълум қилинишича, айғоқчи аёл АҚШ махфий хизматлари томонидан ишга олинган.
Айғоқчиликда гумон қилинаётган аёл энг муҳим маълумотлар базаси — АҚШ махфий хизматларининг расмий почтасидан фойдаланиш ваколатига эга бўлган. У аввалги ва ҳозирги президент, вице-президент ҳамда уларнинг рафиқалари кун тартиби борасидаги маълумотлардан доимий хабардор бўлиб келган.
2016 йили АҚШ давлат департаменти минтақавий хавфсизлик бўйича бошқармасининг 2 нафар терговчиси текширув вақтида рус аёлни Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати билан алоқадорликда гумон қилган. Текширув натижалари 2017 йилнинг январида эълон қилинган. Бироқ АҚШ махфий хизматлари тергов олиб бормасликка қарор қилган. Гумондор аёл 2017 йилнинг ёзида Россия томонидан дипломатик миссия аъзолари сонини 1200 дан 755 тага камайтириш талаби билдирилганда ходимларни қисқартириш доирасида лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)