Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга товарларни божхона тўловларисиз олиб киришнинг янги меъёрлари маиший техниканинг қимматлашига олиб келди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотига таяниб, Spot хабар бермоқда.

22 июнь куни «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинган. Унга кўра, бир ой мобайнида 20 та маҳсулот туридан (музлатгич, микротўлқинли печ, чангютгич ва ҳоказо) биттасинигина божсиз олиб ўтиш мумкин.

Янги меъёрларнинг жорий қилиниши маиший техника воситалари нархининг ўсиш суратига таъсир қилди.

Қарор 1 июлдан эътиборан кучга кирган. Июль ойининг ўзида дазмол 3,1 фоизга, электр чойнак 2,4 фоизга, чангютгич 1,1 фоизга қимматлаган.

Шу билан биргаликда, шахсий гигиена воситаларининг нархлари арзонлашда давом этмоқда. Масалан, шампун 4,5 фоизга, тиш пастаси 0,6 фоизга арзонлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди