«Уральские авиалинии» авиакомпанияси жорий йил 1 августдан бошлаб Москва («Домодедово») — Қарши йўналиши бўйича парвозларни тиклади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар Москвадан Қаршига чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага пайшанба кунлари амалга оширилади.
Октябрдан бошлаб рейсларни ҳафтасига икки маротабагача ошириш режалаштирилган. Чипталар сотувга чиқарилган.
Шунингдек, авиакомпания Санкт-Петербургдан («Пулково») Наманганга парвозлар йўлга қўйилганини ҳам маълум қилди. Парвозлар чоршанба кунлари амалга оширилади.
Барча парвозлар замонавий ва қулай Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.
Изоҳ (0)