Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ёшлар билан учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда.
«Шайтанат», «Алвидо, болалик», «Иблис девори», «Сўнгги ўқ» ва бошқа кўплаб машҳур асарлар муаллифи билан мулоқот жорий йил 7 август куни Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида бўлиб ўтади.
Барча қизиқувчи ёшлар ушбу учрашувга таклиф этилади.
Изоҳ (0)