Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида тожикистонлик ижодкор-зиёлилар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Учрашувда ўзбекистонлик олимлар, шоир ва ёзувчилар, шунингдек, Тожикистон халқ ёзувчиси Абдужаббор Абдуғаффоров, таниқли ижодкор Карас Сафаров қатнашди.
Тадбирда «Жаҳон адабиёти» журналининг тожикистонлик ёзувчи ва адиблар асарлари чоп этилган янги сони тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда тожик маданияти, санъати тарғиботига, ўзаро адабий алоқалар ривожига қўшган ҳиссаси учун таниқли таржимон Амир Файзулла ҳамда драматург ва адабиётшунос Шуҳрат Ризаевга Тожикистон Бадиий академияси қошидаги Халқаро фундаментал таълим университетининг фахрий доктори унвони топширилди.
Изоҳ (0)