Самарқанд шаҳрида шу йил 14 июль куни номаълум шахс «Даҳбеди» МФЙда жойлашган «Шодиёна» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган Самарқанд туманида яшовчи У.К.га тегишли Nexia русумли машинани ҳайдаб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой туманида яшовчи Ғ.Х. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш уйидан Nexia техник соз ҳолда топилди.
Шунингдек, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йил 26 июль куни «Шодиёна» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро З.Б.га тегишли бўлган яна бир Nexia машинасини ҳам Ғ.Х. ҳайдаб қочгани маълум бўлди. Ушбу автомобиль ҳам унинг яшаш уйидан техник соз ҳолда топилди.
ИИВ мазкур ўғирликлар юзасидан ички ишлар органлари ходимларига хабар берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)