Мексикалик футбол мутахассиси Хавьер Агирре Миср терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Хавьер Агирре Миср терма жамоаси бошқарувига эндиликда Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадиган аргентиналик Эктор Купер ўрнига келди.
Миср футбол ассоциацияси у билан 4 йиллик шартнома тузган. Қайд этилишича, мексикалик мутахассис ойига 120 минг доллар маош олади.
Маълумот учун Агирре мураббийлик фаолияти давомида Испаниянинг «Атлетико», «Сарагоса», «Эспаньол» клублари, шунингдек, Мексика ҳамда Япония терма жамоаларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)