Бугун, 1 август санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 20-тур баҳслари бошланди. Кун тақвимидан одатга кўра 3 учрашув ўрин олганди. Уларнинг барчаси якунига етди.
Куннинг дастлабки ўйини Жиззахда бўлиб ўтди. «Сўғдиёна» ўз майдонида ҳозирда қийин даврларни ўтказаётган «Насаф»ни қабул қилди. Учрашув тақдирини қаршиликлар ўйинчиси Ислом Кенжабоев томонидан 15-дақиқада киритган ягона гол ҳал этди. Шу тариқа «Насаф» бир неча мағлубиятли ўйинлар сериясига барҳам берди.
Иккинчи беллашув Олмалиқда кечди. АГМК ўз уйида «Қизилқум»ни меҳмон қилиб, Зафар Полвонов, Жасур Ҳасанов ва Жамшид Ҳасановнинг голлари сабаб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Турнинг марказий ўйини эса Тошкентда бўлди. «Пахтакор» «пойтахт дербиси»да «Локомотив»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 45-дақиқа «шерлар» легионери Тиаго Безерра томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида эса «Локомотив» Ҳусниддин Ғофуровнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди ва дурангга эришди.
Pepsi Суперлига
1 август, чоршанба
20-тур беллашувлари
«Сўғдиёна» — «Насаф» 0:1
Гол: 0:1—15 Ислом Кенжабоев.
АГМК — «Қизилқум» 0:3
Голлар: 1:0—14 Зафар Полвонов, 2:0—31 Жасур Ҳасанов, 3:0—68 Жамшид Ҳасанов.
«Пахтакор» — «Локомотив» 1:1
Голлар: 1:0—45 Тиаго Безерра, 1:1—87 Ҳусниддин Ғофуров.
Изоҳ (0)