АҚШнинг Миссури штатида ўйинчоқ тўппонча билан ўғирлик содир этган эркак 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
57 ёшли Стивен Маккрери 2016 йилнинг сентябрида Канзас-Сити шаҳридаги кредит кооперативига бостириб кирган. Тергов маълумотларига қараганда, у ташкилот ходимига тўппонча билан таҳдид қилган ва кассадаги пулларни беришни талаб қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, тўппонча пластмассадан ясалган бўлган. Жиноятчи жами 3,8 минг долларни қўлга киритган.
Эркак жиноят содир этганини 2018 йилнинг февралида бўйнига олган. Прокуратура маълумотларига қараганда, Маккрери 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Маълум қилинишича, Маккрери муқаддам 13 марта судланган. Ҳаётининг сўнгги 39 йилидан 34 йилини ё қамоқхонада, ё синов муддатида ўтказган.
Изоҳ (0)