Ўзбекистондаги илк пулли йўлларни қуришни Германиянинг GP Günter Papenburg компаниясига топширишмоқчи, деб ёзади Spot «2018—2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилишини тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига таяниб.
Папенбург аллақачон мамлакатга кириб келган — унинг иштирокида асфальт қориштирувчи қурилмалар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил қилинмоқда.
Бундан ташқари, компанияни «Тельтомат» асфальт қориштириш заводларини таъмирлашга, давлат-хусусий шериклик тамойилида автойўлларни таъмирлаш ва қуришга жалб қилишмоқчи.
Papenburg ушбу лойиҳаларнинг барчасида иштирок этишга тайёр ва аллақачон Ўзбекистонда заводларни модернизация қилиш дастурини ишлаб чиққан ва ўзбекистонлик мутахассисларни Германияда ўқитишга розилик берган.
Пулли йўлларга келсак, улар ҳозирги халқаро трассаларнинг альтернативаси бўлади. Компанияга туннеллар қурилишини ҳам топширишмоқчи. Буларнинг барчасига 500 миллион доллар чет эл инвестицияларини жалб қилиш кўзда тутилган. Лойиҳавий қуввати ва аниқ муддатлар аниқланмоқда.
Изоҳ (0)