Тошкентда Matiz ва Nexia иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида иккала ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30 июль куни Абдураҳмонов кўчасида яшаган М.М. ўзининг Matiz русумли автомашинасини Чимбой кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Э.У. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала ҳайдовчи ҳам жароҳат олиб, касалхонага олиб келинаётган вақтида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)