Лондон империя ва университет коллежлари тадқиқотчилари глаукомани эрта босқичларда аниқлаш ва даволашга ёрдам берувчи куркумин воситасини етказиб беришнинг янги усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Занжабил таркибига кирувчи бу пигмент кўз шоҳпардасининг нервларини зарарланишдан асрайди. Дастлаб тадқиқотчилар куркуминни перорал йўл билан етказиб бериш мумкин, деб ҳисоблаган эди, бироқ бу усул самарасиз бўлиб чиқди, чунки модданинг қонга аралашиши қийин бўлган. Модданинг керакли дозасини олиш учун эса одам бир суткада 24 тагача таблетка қабул қилиши керак бўлган, бу ўз ўрнида овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
Олимлар бу муаммони махсус «наноташувчини» яратиш орқали ечди. Ташувчининг ичида соғлиқ учун хавфсиз ва кўз томчиларида ишлатиладиган фаол модда жойлаштирилади.
Мутахассисларининг таъкидлашича, янги усул куркумин ўтказувчанлигини 400 минг мартага оширади ва моддани кўз тўқималарида самарали сўрилишига имкон беради.
Изоҳ (0)