Одамнинг иқлимга таъсири биринчи марта АҚШнинг Ливeрмор миллий лабораторияси ва бошқа ташкилотлари томонидан исботланди. Бу ҳақда Science журналига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Иш хулосалари иқлимни назарий моделлар натижалари билан таққослаган ҳолда олиб борилган кўп йиллик кузатувлар маълумотларига асосланган. Бундай ёндашув антропоген омилларнинг табиий жараёнлардаги ҳиссасини фарқлашга имкон берган.
Одамнинг глобал ўртача йиллик ҳароратга таъсири, шунингдек, океанда илиқликнинг ушлаб турилиши ва музликлар эриши сабабли денгиз сатҳининг кўтарилиши батафсил ўрганилган.
Хусусан, сунъий йўлдош маълумотлари ёрдамида антропоген омилларнинг илиқ ва совуқ ойларнинг ўртача ҳарорати ўртасидаги фарққа таъсири баҳоланган.
Якунда маълум бўлишича, ўрта кенгликларда антропоген омиллар туфайли йиллик ҳарорат амплитудасининг жиддий ошишини кузатиш мумкин. Бунинг сабаби ёз ойларида ҳавонинг нисбатан кучли исиши ҳисобланади.
Изоҳ (0)