Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россия термаси бош мураббийи, Россияда хизмат кўрсатган мураббий Ирина Винер-Усмонова 70 ёшлигини нишонламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Ирина Винер-Усмонова 1948 йилнинг 30 июлида Самарқандда дунёга келган. Унинг отаси — Александр Винер Ўзбекистон халқ рассоми, Рассомчилик академияси аъзоси, онаси — Зоя Винер, шифокор.
Винер-Усмонова ўз меҳнат фаолиятини 1969 йилда Тошкент шаҳри олимпия захиралари спорт мактабида бошлаган. 1972 йилдан 1992 йилгача Тошкентда дастлаб шаҳар терма жамоаси мураббийи, кейинроқ эса Ўзбекистоннинг бадиий гимнастика бўйича терма жамоаси мураббийи сифатида ишлаган.
Барселонадаги Ўйинлардан сўнг Винер-Усмонова Москвага кўчиб ўтади ва Москва шаҳар жисмоний тарбия-спорт бирлашмасида ишлай бошлайди. 2001 йилдан Россиянинг бадиий гимнастика бўйича термаси бош мураббийи этиб тайинланади.
Ирина Винер машҳур бизнесмен Алишер Усмоновга турмушга чиққан, улар ўсмирлик йилларидан таниш бўлган: Тошкентдаги битта спорт залида шуғулланган. Ўғли Антон Винер — бизнесмен.
Изоҳ (0)