«Локомотив»—«Бунёдкор», «Қизилқум»—«Бухоро», «Қўқон-1912»—«Сўғдиёна». Бугунги ўйинлар анонси
Бугун, 29 июль санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 19-тур учрашувлари давом эттирилади.
Кун тақвимидан одатга кўра 3 учрашув ўрин олган.
19-тур доирасида Қўқонда «Қўқон-1912» Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади. Учрашув 19:00 да бошланади.
Яна бир беллашув эса Навоийда бўлиб ўтади. Унда «Қизилқум» «Бухоро» жамоасига қарши кураш олиб боради. Мазкур ўйин 20:00 га белгиланган.
Турнинг марказий ўйинларидан бири эса Тошкентда бўлиб ўтади. «Локомотив» «Бунёдкор»ни ўз майдонида қабул қилади. Беллашув 21:00 да бошланиши режалаштирилган.
Pepsi Суперлига
19-тур беллашувлари
29 июль, якшанба
«Қўқон-1912» — «Сўғдиёна» 19:00
«Қизилқум» — «Бухоро» 20:00
«Локомотив» — «Бунёдкор» 21:00
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар