Pepsi Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор»—«Пахтакор» учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шерлар» устози Шота Арвеладзе учрашувдан кейинги фикрлари билан бўлишди.
Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ҳамиша мароқли. Янада ажойиб футбол муҳитига ўта ёмон майдон ҳалал бермоқда. Биз ўйинда яхшироқ кўриндик, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Вазиятларимиз кўп бўлди. Гол ўтказиб юборгач, ўн дақиқача ўзимизни йўқотиб қўйдик. Охирги дақиқаларда яна имкониятларни қўлдан чиқардик. Голландия, Англия ёки Бельгияда хориждан ҳакам таклиф этишганини кўрмаганман. Бу ерда чет элдан ҳакам таклиф этишга сабаб бўладиган нималар рўй берганини билмайман. Буни яхшилаш ёки ёмонлаш ниятида эмасман. Стадионда шароит ажойиб, аммо майдон ҳолати унинг яхши бўлишига ҳалал бермоқда. Ўзбекистоннинг бўлажак юлдузлари бу ерда жароҳат олишлари мумкин. Турғунбоев нега жароҳат олганини билмаймиз, балки майдон сабаб бўлгандир. Шунчаки барчасини яхши ҳолатга олиб чиқиш керак.Маълумот учун мазкур ўйинда баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлади.Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи
Изоҳ (0)