Туриннинг «Ювентус» клуби Каталониянинг «Барселона»жамоаси тарбияланувчиси Пабло Моренони ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.
Каталония клуби тизимида 10 йилдан бери тўп суриб келаётган Испания ёшлар терма жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси сўнгги 6 мавсум давомида 200 дан кўпроқ гол киритишга эришган.
Энди эса Морено «Ювентус» ёшлар жамоасида шуғулланади.
«Ювентус» келишув шартларини маълум қилмаган, аммо El Ideal маълумотларига кўра туринликлар Паблони тарбиялагани учун «Барселона»га бонусларни билан ҳисоблаганда 1 миллион евро компенсация тўлайди.
Футболчининг ўзи эса Турин клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Паблонинг йилига 500 минг евро маош олиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)