«Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаин «Милан»га ўтишга яқин турибди, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.
«Россонерилар» Турин клуби билан Игуаинни бир йил муддатга ижара олиш борасида келишувга эришган. «Милан» Гонсалонинг ижараси учун 15 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувга кўра мавсум сўнгида миланликлар футболчи тўлиқ сотиб олиши керак бўлади.
Игуаиннинг ўзи эса «Ювентус»да қолишни хоҳламоқда. Бундан ташқари ҳозирги маошидан кам ишлаб топишга ҳам рози эмас.
Маълумотларга кўра Гонсалонинг йиллик маоши 7,5 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)